Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ФИФА Мундиални ҳар 2 йилда ўтказиш ғояси бўйича ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА футбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш ғояси бўйича кенг қамровли сўровнома ўтказди ва унинг натижаларини эълон қилди.

Сўровнома шу йилнинг августидан ноябригача бўлган муддатда ўтказилди ва унда 77 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Респондентлардан, агар Мундиал ҳар икки йилда ўтказилса-ю, аммо ўйинчиларга тушадиган жисмоний юклама ошмаса, мусобақани томоша қиласизми, дея сўралди.

Ўзини футбол мухлиси деб атаган 30390 кишиларнинг 63,7 фоизи эркаклар ўртасида ЖЧни ҳар икки йилда томоша қилишга тайёр эканини маълум қилган бўлса, 23,3 фоизи эса "балки" дея жавоб берган. 11% кишилар бунга қарши эканини айтишган бўлса, 2% одамлар аниқ фикр билдира олишмаган. Аёллар ўртасида ЖЧни тез-тез ўтказиш ғоясига 52,4% мухлис қарши чиққан.

ЖЧни ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясини 25-34 ёш орилиғидаги инсонлар кўпроқ қўллаб-қувватлаган, бўлса, ёши 55дан ошган бунга салбий муносабатда бўлишган.

Қитъалар бўйича ЖЧни тез-тез ўтказиш фикрини қитъалар бўйича қўллаб-қувватлаш фоизи қуйидагича бўлган: Африка — 76%, Осиё — 66% , Жанубий Америка — 54%, КОНКАКАФ минтақаси — 53%, Европа — 48%.

Мазкур ғояни энг кам қўллаб-қувватлаган мамлакатлар: Англии (53% – қарши), Германия (50%) ва Франция (42%).

Ушбу ғояни энг кўп қўллаб-қувватлаган мамлакатлар: Туркия (87% – рози), Ҳиндистон (85%) ва Жанубий Африка Республикаси (85%).

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:19, 19.12.2021.
Ўқилди: 8452 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.