Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Мариано Диас клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Футболчига “Севилья” қизиқмоқда. Клублар ўртасида музокаралар аллақачон бўлиб ўтган. Мадрид клуби футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижарага бериши мумкин.
Футболчининг шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ, ҳужумчига Италия клубидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.