“Гранада” ҳужумчиси Хорхе Молина Ла Лига тарихида хет-трик қайд этган энг кекса футболчи бўлди. Бу маълумот “Gracenote Live” статистик нашри томонидан тақдим этилган.
“Гранада” “Мальорка”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин куни Молина 39 ёшда ва 241 кунлик эди.
Аввалги рекорд машҳур “Бетис” футболчиси Хоакин томонидан қайд этилган. У Испания чемпионатида 38 ёшу 140 кунлигида хет-трик қайд этган эди.