Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон - Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи - Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус - Парма
30/08 00:30 Севилья - Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Миржалол Қосимов: Фақат ижобий натижани ўйлаяпмиз

Баҳо:
+ | -

“Похан Стилерз” - “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманига дастлаб меҳмонлар вакиллари - бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда жамоа сардори Виктор Карпенко ташриф буюришди.

Табиийки, асосий саволлар Миржалол Қўшоқовичга йўналтирилди:

- Узоқ босиб ўтилган масофа жамоангизга қандай таъсир ўтказди?

- Албатта, биз олис масофа ва узоқ вақтли парвозларни ортда қолдирдик. Кўп куч йўқотдик. Аммо бу биз Похан шаҳрига шунчаки келдик дегани эмас. Биз дастлабки учрашувда “Аделаида Юнайтед”га имкониятни бой бердик. Энди мушкул вазиятни ўнглаш учун борки кучимизни ишга солишимиз зарур. Қаттиқ кураш олиб борамиз. Футболда бундай узоқ парвозлар кўп учраб туради. Лекин битта ўйинга тўғри ёндашиб, максимал даражада ҳаракат қилинса, албатта бу ўз мевасини бериши керак.

“Похан Стилерз” клубига келадиган бўлсам, бу анчайин қизиқарли жамоа. Ярим ҳимоя чизиғи жуда кучли. Яхши ҳимояланади. Масалан, уларнинг “Гамба Осака”га қарши 1-турдаги баҳси шуни кўрсатдики, яхши ташкил этилган тактика эвазига улар ҳимоядан ҳужумга жудаям тез ва самарали чиқиб боришади.

Хуллас, эртага ҳаммамизни ғоятда қизиқарли учрашув кутяпти. Биз ижобий натижага эришиш учун эртага қўлимиздан келган ва келмаган барча имкониятларни ишга соламиз.

- Сафарда ўз ишқибозларингизсиз тўп суриш қийин эмасми?

- Бу ҳол ҳам футболда кўп кузатилади. Ўйлайманки, эртага стадионга бизни қўллаб-қувватлагани кўп бўлмаса ҳам, лекин мухлислар албатта келишлари керак. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз клубимиз обрўси учун қаттиқ кураш олиб борамиз. Биз фақат ижобий натижани ўйлаяпмиз.

- “Похан” бу йилги Корея Лигасида учта ўйин ўтказди. Бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Сизлар “Похан Стилерз”нинг бу нохуш анъанасини давом эттира оласизларми?

- “Кей”-Лига билан Чемпионлар лигаси бошқа-бошқа мусобақалар. Уларни солиштириб бўлмайди. Мисол учун, “Похан” Японияда чиройли ва тартибли ўйин кўрсатиб, “Гамба”ни бемалол ва ишончли тарзда мағлуб этди. Футболда кўп учратганмиз, бирор бир клуб ўз чемпионатида ёмон натижа қайд этаётган бўлсада, Чемпионлар лигасида, аксинча, муваффақиятли тўп суради.

 
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:25, 19.03.2012.
Ўқилди: 8184 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик