20 декабрь, душанба куни Англия Премьер-лигаси клублари 20-тур ўйинларининг бошқа муддатга қолдирилгани масаласини муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади.
Учрашувлар Янги йил олдидан - 28, 29 ва 30 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси туфайли бирданига олтита Премьер-лига ўйини қолдирилди. Инфекциянинг бир нечта клубларда кенг тарқалиши қайд этилган.