Кириш Регистрация

Дзюдода йилнинг энг яхшилари аниқланди. Номзодлар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Баҳо:
+ | -

Халқаро дзюдо федерацияси 2021 йил якунлари бўйича ўз хулосаларини эълон қилди. Унда бир қатор йўналишларда йил лауреатлари аниқлаб олинди.

Кўпчиликнинг диққат-эътиборида йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчисига номзоди қўйилган дзюдочилар бўлди.

Якунда энг яхши эркак дзюдочи йўналишида бу йил жаҳон чемпионлиги ва Токио-2020 кумуш медалини қўлга киритган грузиялик Лаша Шавдатуашвили, аёллар тоифасида жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 чемпиони косоволик Дистрия Красники ғалаба қозонди.

Бу йил ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова порлаётган юлдуз йўналишидаги номзодлар қаторига киритилган эди. Бироқ ғолиблик бошқа бир грузин полвонига насиб этди.

Барча йўналишлардаги ғолиблар:

Энг яхши эркак дзюдочи: Лаша Шавдатуашвили

Энг яхши аёл дзюдочи: Дистрия Красники

Йил иппони: Италиялик Ангело Пантано (-60 кг) Загреб Гран-присида нидерландиялик Эмиел Яринг устидан қозонган ғалабаси

Йил воқелиги: ЖЧ финалида +78 кг вазн тоифаси финалида ғалаба қозонган япониялик Сара Асахина жароҳат олган ҳамюртини елкасига олиб татамидан олиб чиқиб кетиши

Порлаётган юлдуз: Илия Суламанидзе (Грузия)

Энг яхши мураббий: Дритон Кука (Косово)

Дзюдо тинчлик учун: Токио-2020 Олимпия ўйинларида +78 кг вазн тоифасидаги Тахани Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони) / Раз Хершко (Исроил) беллашуви

Жамоат қаҳрамони: Сабрина Филсмозер (Австрия)

Киритилди: 09:33, 20.12.2021.
Ўқилди: 1186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик