АПЛнинг 18-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шаҳарликлар» жорий календарь йилида лигада 105 та гол уришга муваффақ бўлди, бу клубнинг Англия олий дивизионидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Аввалги рекорд 1929 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда «Сити» бир йилда 104 та гол урган.
Худди шу учрашувда «Ман Сити» 39 йил аввал ҳам «Ливерпул»нинг рекордини янгилаган эди.