Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Холанднинг янги издоши

Баҳо:
+ | -

Амалий жиҳатдан, ҳар мавсум футбол оламига навқирон, ўзига хос хусусиятларга эга ноёб иқтидорларни туҳфа этади. Яқинда «Байер» таркибида ёрқин ўйинларни намойиш этаётган Флориан Вирц ҳақида ҳикоя қилгандик. Энди бошқа бир германиялик ҳужумчи - Карим Адейеми «РБ Зальцбург»даги самарали фаолияти билан мухлис ва мутахассисларни ўзига ром этмоқда.

Ҳозирнинг ўзида 19 ёшли футболчи топ-клублар учун трансфер нишонига айланди. Истаймизми-йўқми, уни Эрлинг Холандга қиёсламай ўтолмаймиз. Норвегия вакили айнан шу ёшда «Зальцбург»дан «Боруссия» Дортмундга ўтганди. Ҳозир Холанд дунёнинг энг қиммат футболчиларидан бири. Тўғри, германиялик иқтидорнинг ўз йўли бор, унинг фаолияти энди бошланмоқда...

Адейеми 2002 йилнинг 18 январида дунёга келди. Отаси нигериялик, онаси эса руминиялик. Ўзи Мюнхенда туғилди. Шу боис, Германия фуқароси ҳисобланади. Ёшлигидан футболга ошно бўлган болакай 8 ёшида «Бавария» тизимига ўтди. Бироқ у ерда атиги 2 йил бўлди. Клуб раҳбарияти унинг келажагини аниқ тасаввур қила олмай, ундан воз кечишди. 2011 йилда Карим «Форстенрейд»га, яна бир йилдан кейин «Унтерхахинг»га ўтди. Дарвоқе, Мюнхен яқинидаги бу жамоани ҳозир Сандро Вагнер бошқармоқда. Айнан шу жамоада ёш ҳужумчи ўз фазилатларини намойиш эта бошлади. 2017/18 йиллар мавсумида у 17 ва 19 ёшлилар жамоаларида 22 марта майдонга тушиб, 16та гол ва битта ассистни амалга оширганди. Ана шу сермаҳсул иштирок Каримга «РБ Зальцбург» эшикларини очди.

2018 йилда Адейемини 3,5 млн. евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган «буқалар» уни ўз фарм-клублари «Лиферинг»га ижарага беришди. Натижада ҳужумчи 2018/19 йиллар мавсумида Австрия чемпионатининг 2-дивизионида 20та учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 6та гол билан 2та самарали узатмани ёзиб қўйди. Кейинги мавсумнинг 1-даврасидан ке­йин Карим «Зальцбург»га қайтди ва 2020 йилнинг 3 июнида асосий жамоадаги дебютини нишонлади. Ўшанда ҳужумчи жамоанинг «ковид» танаффусидан кейинги дастлабки учрашувида «Рапид»га қарши 22 дақиқа тўп суриб, битта ассистни амалга оширганди.

«Буқалар» сафидаги дастлабки голини эса Карим 1 июль оқшомида «Штурм» дарвозасига урди, голдан аввал у 2та самарали узатмани амалга оширишга улгурганди. Айнан ўша мавсумда ҳужумчи «Айнтрахт»га қарши 45 дақиқа тўп суриш билан ЕЛдаги иштирокини ҳам бошлаб олди. Бундан таш­қари, ўсмирлар ўртасидаги ЕЧЛ баҳсларида «Зальцбург» ёшларига «Лион», «Наполи» ва «Дерби Каунти»даги тенгдошларини мағлуб этишда ёрдам берди - деярли барча учрашувларда Карим гол ёки ассист муаллифи бўларди.

2020/21 йиллар мавсумида Адейемига бошланғич таркибдан жой беришмади, ҳар бир учрашувда у ўртача 37 дақиқа тўп сурди. Бироқ шунда ҳам чемпионатда 29 марта майдонга тушиб, 7тадан гол ва ассистга эришди. Шунингдек, ўша мавсум Мос-кванинг «Локомотив» клуби дарвозасини ишғол этиб, ЕЧЛдаги голларига ҳисобни очди. Ҳужумчининг жорий мавсумдаги фаолияти янада самаралироқ кечмоқда. Биринчидан, бошланғич таркибдан мустаҳкам ўрин олди. Иккинчидан, ички чемпионатнинг 14 учрашувида 11та гол урди.

Айни паллада Карим Австрия чемпионати тўпурарлари етакчиси, ҳар 88 дақиқада гол урмоқда. ЕЧЛда эса 5та ўйинда 3та голни амалга оширди. Аввалига у саралаш босқичида «Брондбю» дарвозасини забт этди, ке­йин гуруҳ босқичида «Лилль» ва «Вольфсбург» посбонларини ранжитди. «Дог»ларга қарши баҳсдаги «дубли» ғалабани таъминлади. Ҳозирга қадар германиялик ҳужумчи «Зальцбург» сафида 73 марта майдонга тушиб, 25та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

2018 йилнинг февралидан бери Адейеми турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда иштирок этмоқда. Бундестимдаги дебют ўйинини шу йилнинг 5 сентябрида ўтказди. Ўшанда жамоа ЖЧ-2022 саралаши доирасида Арманистон термаси билан куч синашганди. Карим атиги 18 дақиқа ўйнаган бўлсада, гол уришга эришди. Шимолий Македонияга қарши беллашувда самарали узатма муаллифи бўлди. Умуман олганда, ҳужумчи 48 дақиқа ичида терма жамоага битта гол ва 2та ассист келтирди.

Бундан ташқари, Карим урушдан кейинги давр мобайнида Германия терма жамоаси таркибидан жой олган Австрия чемпионатининг дастлабки вакили бўлди. 19га чиққунига қадар германиялик футболчи Австрия чемпионлиги ва кубогининг 2 карра соҳибига айланди, ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони унвонини қўлга киритди. Бундан ташқари, уни энг яхши ёш футболчилар учун таъсис этилган Фриц Вальтер медали билан ҳам тақдирлашди.

Хуллас, ундаги шиддатли тараққиёт, сермаҳсуллик ва натижалар «Ливерпуль», «Бавария», «Арсенал», «Боруссия» Дортмунд, «Барселона» ва «ПСЖ»дек грандларни қизиқтириб қолди. Тез орада «Зальцбург»га таклифлар ёғилишига шубҳа йўқ. Мавжуд маълумотларга кўра, бошқалардан кўра «Дортмунд» Каримни қўлга киритишга яқинроқ турибди. «Қовоғарилар» унга узоқ йиллик шартнома ва бошқққа ёш футболчиларга нисбатан кўпроқ маош таклиф қилишган. Адейеми учун курашда «ПСЖ» ва «Бавария» аутсайдерлар сифатида эътироф этилмоқда. Парижда ҳужумчининг ўсишига кафолат йўқ, олдинги чизиқда савияли ҳужумчилар етарли. «Бавария» таклифини эса ҳужумчининг ўзи рад этса керак - ёшликдаги кудуратни унутиш осонмас. Лекин нима бўлганда ҳам, Каримнинг «Зальцбург»да узоқ ушланиб қолмаслиги аниқ. Эҳтимол, у январда янги чемпио­натни забт этишга йўл олар. Кўрамиз.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:08, 20.12.2021.
Ўқилди: 2744 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.