ЎзПФЛ Суперлиганинг ортда қолган мавсумининг қизиқарли статистикаларини эълон қилмоқда.
Мавсумнинг энг узоқ голли сериясини "Қўқон-1912" қайд этди — 18 гол. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 9-26-тур баҳсларида рақиб дарвозасига 30 бор йўл топишди.
Энг узоқ голсиз серия "Турон"га ёзилди. Яйпанлик футболчилар май-июнь ойларида ўтказилган қаторасига 5 ўйинни голсиз тарк этди.