"Пахтакор" ва "Банияс" ўйинидан аввал ўтказилган митингда учрашув ташкилотчилигига доир масалалар муҳокама қилинди.
Унда комиссар, ҳакамлар назоратчиси, ҳакамлар, ҳар икки жамоа вакиллари, WSG вакили, тиббиёт, хавфсизликни сақлашга жавобгар шахслар иштирок этишди. Дастлаб учрашув комиссари ўйинни ташкил қилишдаги баъзи ҳолатларга тўхталиб ўтди ва жамоаларни ҳалол футбол намойиш этишга чақирди. Сўнгра жамоалар майдонга чиқадиган либослар аниқланди. Унга кўра, "Пахтакор" кўк рангли либосдан фойдаланиган бўлди. Дарвозабонимиз эса сариқ-кўк-сариқ либосларда майдонга тушади. Меҳмон жамоамиз барчаси оқ рангли либосларда мухлисларга кўриниш беради. "Банияс" посбони қизғиш футболка, қора шорти ва ҳамда қизғиш гетридан фойдаланади. Ҳакамлар гуруҳи яшил рангли либосларда ишлашади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ҳамда "Банияс" ўртасидаги беллашув эртага "Жар" стадионида соат 17:30да бошланади. Ишқибозлар чипталарни "Жар" стадиони кассаларидан 3, 7 ва 10 минг сўмдан харид қилишлари мумкин.