"Милан" ва "Интер" клублари "Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамаккага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Calciomercato.it
Манбага кўра, Милан клублари қишки трансферлар вақтида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Олдинроқ форвардга "Ювентус" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Скамаккани "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли Скамакка “Сассуоло” сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.