Англиянинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Виллиан шимолий Лондон клубидаги йилини эслади.
«Мен бахтли эмасдим, шунинг учун ўйнамай қўйгандим. Тафсилотларга тўлиқлигича тўхталишни истамайман. Мен «Арсенал»га кўчиб ўтган пайтимда жуда бахтиёр эдим. Мен бу ерда муваффақиятга эришмоқчи эдим – янги клуб, янги ҳамкорлар, янги лойиҳалар… Бироқ, орадан уч ой ўтгач, агентимга: «Илтимос, мен кетишни хоҳлаяпман» - дегандим.
Клуб ҳақида ёмон гапириш ниятида эмасман, чунки, "Арсенал" узоқ тарихга эга жамоа, у ерда жуда кўплаб мартабали футболчилар ўйнаган. Бироқ, бу мен учун фойда бермади. Бу менинг фаолиятимдаги энг қийин даврлар эди», - Виллианнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
2021 йилнинг ёзида Виллиан Бразилиянинг «Коринтианс» клубига қайтганди.