Россиянинг «неКАРАтэ» номли Youtube-канали Тошкентда ўтказилган профессионал бокс жанглари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.
«Жангларни томоша қилдим, аммо улардан завқ олмадим. Юракка қўлни қўйган ҳолда шуни айтаманки, ўзбек боксчиларининг савияси аввалгига нисбатан тушган. Савия тушган. Ўтказилган барча жанглардан фақат Соро — Мадримов жанги ёқди.
Мадримовнинг келажаги ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳозирча спортчи куч ва "бензин" бор. Аммо у Сорони бутунлай таслим этмади. Мадримов унинг атрофида кўп айланди. Аммо қўлни туширган ҳолда жанг олиб бориш услуби кўп куч талаб этади. Олтинчи раунддан кейин Исроил чарчаб қолди. Соро ҳам ёш бола эмас. Унинг уши катта.
Мадримов бундан кейинги жангларда қандай иштирок этиши — улкан савол. Мадримов синовдан ўта олмади. Унга куч етишмаяпти. Бундан кейин ҳам у ёшариб қолмайди. Тошкетдаги жангларда иштирок этганлардан менга Абдураимов ва Дўсматов ёқди. Қолганлар эса, назаримда, савия борасида пасайишган», — деди канал муаллифи.