Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Рангник «МЮ»нинг энг кучсиз чизиғини аниқлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Ральф Рангник кучайтирилиши керак бўлган позицияни аниқлаб олди.

Британия матбуоти тарқатган хабарга кўра, жамоага яхши савиядаги таянч ярим ҳимоячиси керак. Аввалроқ Уле-Гуннар Сульшер ҳам шундай фикр билдирганди.

Шу боис, «Юнайтед» ўз эътиборини Деклан Райсга қаратди. Аммо «Вест Хэм» уни 100 млн фунт стерлингдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Нисбатан арзон вариант — «Лейпциг» ярим ҳимоячиси Амаду Айдара. Рангник ушбу футболчини яхши танийди. Шу боис, манкунианликлар унинг трансферини тезда амалга оширишлари мумкин. Айдаранинг нархи тахминан 30 млн еврога тенг.

Манба: football24.ru
Киритилди: 22:01, 20.12.2021.
Ўқилди: 4977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик