Ўтган ёзида Криштиану Роналду ва Лионель Месси клубларини ўзгартириб, мос равишда “Ювентус” ва “Барселона”ни тарк этишди. Қизиғи шундаки, португал ва аргентиналик футболчилар 2021 йилдаги “кекса синьора” ва “кўк-анорранглилар”нинг энг яхши тўпурарлари бўлиб қолмоқда. Турин ва Каталония жамоалари ҳужумида янги етакчилар йўқлигини клуб ўйинига, шунингдек натижаларига катта таъсир ўтказмоқда, дею хабар беради “Sport360” нашри.
2021 йилнинг биринчи қисмида Криштиану Роналду “Ювентус” сафида 20 та, Лионель Месси эса “Барселона” таркибида 28 та гол уришга эришган эди.
Қизиғи шундаки, “Ювентус” ва “Барселона” ҳозирда А серия ва Ла Лига турнир жадвалида мос равишда еттинчи ўринни эгаллаб туришибди.