“Вест Бромвич” ҳужумчиси Рейес Клири фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради “Daily Mail” нашри.
Манбанинг хабарига кўра, 17 ёшли инглиз футболчисига Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Хоффенхайм" даъвогарлик қилмоқда.
Клири жорий мавсум “Вест Бромвич” ёшлар жамоасида 5та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.