Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "Барселона" ҳали ҳам франциялик вингер Усмон Дембеле билан шартномани узайтира олишига ишонишда давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес футболчининг қолишини истамоқда. Дембеленинг ўзи ҳам қолишни истайди, аммо унинг агенти бу келишувга шубҳа қиладиган ва халақит берадиган ягона шахс.
Қайд этилишича, томонлар келишувга эриша олишса, у ҳолда Дембеленинг янги шартнома бўйича маоши жорий мавсум охирида тугайдиган амалдаги шартномага нисбатан 6 миллионга кам бўлади.