Бугун Россия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган сўнгги учрашув – Москва дербиси бўлиб ўтди.
"Спартак" "Лужники" стадионида ҳамшаҳарлари – армиячиларни қабул қилди. Ўйинда тенг курашлар кузатилган бўлса-да, бироқ бу ҳисобда акс этмади. Биринчи бўлимни ўз фойдасига якунлаган ЦСКА, иккинчи бўлимда гарчи гол ўтказиб юборган бўлса-да, Думбиянинг маҳорати эвазига ғалаба қозонди – 1:2.
СПАРТАК – ЦСКА 1:2 (0:1)
Голлар: Дзюба (51) – Тошич (37), Думбия (62)
СПАРТАК: Дикань, Паршивлюк, Пареха, Сухи, Макеев, де Зеув (Веллитон, 73), Кариока, Билялетдинов (Д.Комбаров, 63), Эменике, Дзюба, Ари (Макгиди, 55).
ЦСКА: Чепчугов, А.Березуцкий, Игнашевич, В.Березуцкий, Щенников, Дзагоев, Вернблум, Тошич, Нецид (Алдонин, 65), Муса (Секу, 63), Думбия (Цауня, 90).
Огоҳлантиришлар: Вернблум (55), Пареха (61), Кариока (89), Дзюба (90).