Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

L'Equipe: "ПСЖ"даги ички муҳит яхши эмас

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Фрациянинг "ПСЖ" клуби кийимхонасидаги муҳит дўстони эмас. L'Equipe нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, бир нечта футболчилар интизом нуқтаъи-назаридан ўзларига ҳар қандай эркинлик ва дам олишга имконият яратиб олган.

Масалан Неймар ҳар доим ҳам ўзини намунали тутмайди. Айниқса, кузнинг бошида бразилиялик футболчи клуб бош ҳомийсининг тадбирига ҳам кечикиб келганди. Ўшанда унга нисбатан жазо тайинламаган эди, чунки, клуб раҳбарлари бу маълумотни матбуотга чиқиб кетишидан қўрқишганди.

Шунингдек, жамоанинг икки нафар Жанубий америкалик футболчилари (номлари очиқланмаяпти) машғулотларда иштирок этишдан бош тортишганига ҳам гувоҳ бўлишди.

"Олтин тўп"ни қўлга киритган Лионель Месси эса ўша тадбирнинг эртаси куни машғулотларга чиқишдан бош торган. Мауро Икардининг Ванда Нара билан муносабатлари атрофидаги вазият ҳам жамоани четлаб ўтмади.

Қолаверса, Доннарумманинг Кейлор Навас билан муносабатлари яхши эмаслиги, парижликларнинг ички муҳити қандай эканлигини кўрсатиб бермоқда.

Буларнинг барчасига гувоҳ бўлиб турган ҳимоячи Преснель Кимпембе ҳаттоки жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлай бошлаганлигини билдирди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Кимпембе АПЛ клублари билан музокара олиб бормоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 15:12, 21.12.2021.
Ўқилди: 2059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.