«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган «Севилья»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Барса» икки очко йўқотди. Биз ғалабага ҳақли эдик, бугун жуда яхши ўйнадик. Жамоа ўсиб бормоқда ва кўп жиҳатдан яхшироқ ҳаракатлана бошлади.
Бугун омадимиз чопмади. Гавининг бош билан берган зарбаси, Дембеленинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди... Стратегик жиҳатдан «Севилья» биздан устун. Ҳали ривожланишимиз керак бўлган томонларимиз бор. Жамоа билан фахрланаман, аммо дуранг билан эмас.
Бу натижа бизнинг фойдамизга хизмат қилмайди. Таассуротлар яхши, аммо бугун 3 очкони қўлга киритишимиз керак эди. Янги йилда ғалабали ўйинлар ўтказишга ҳаракат қиламиз», – деди Хави.