Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Олий лига футболчилари 576 нафар эмас...

Баҳо:
+1 | -

ЎзПФЛ расмий сайти шу қадар тез ишлайдики, ҳатто шошилганидан айрим кичик хатоларга ҳам йўл қўяди. Албатта, иш бор жойда камчилик бўлади-да, тўғрими?

Аммо буни қарангки, ПФЛдаги ишларнинг ўта жадаллик билан олиб борилаётгани сабаб сайт энг БИРИНЧИ навбатда ёритиши шарт бўлган Олий лига ўйинлари қайдномаларини, аниқроғи жамоалар таркибини беришни, шунчаки, шошилганидан унутиб қолдирган. Бу биринчи марта эмас, ўрганиб кетганмиз, дейсизми? Яшанг, биз журналистлар ҳам қандайдир янгилик кутгандик, десак асло ишонманг...

Ўйинлардан шарҳлар, фотолар, статистикалар-у матбуот анжуманларини кутмагандик янги мавсумдаги янги сайтдан. Ҳеч бўлмаса, ўйин расмий қайдномасини оммага тўлиқ ва ва иложи борича тезроқ эълон қилишса, бас. Ўтган йили, йўқ умуман ҳар доим йўл қўйилаётган кичик хатолар ҳам жадваллар-у, рейтингларни оёғини осмондан қилиб, мустақил таҳлилчилар ва статистикачиларни роса қийнаб келаётганига қачонгача тоқат қилиш мумкин?

Pfl.uz расмий сайт ва ундаги маълумотлар ҳам расмий мақомга эга. Икки манбада икки хил маълумот келтирилганда аввало расмий қайдларга ишонилади. Лекин... Равшан Эрматов қайдномада Эрматов, ҳакамлар рўйхатида Ирматов дейилган бўлса-чи?

Ўзбекистон чемпионати Англия премьер лигасидан фарқли ўлароқ, жамоалар ўз заявкаларини 4-5 тур ўтганидан кейин эмас, мавсум бошланмасидан олдин лига рахбариятига топширадилар. Бу сафар тақвимни ҳам, заявкаларни хам анча кеч оммага ошкор қилган лига футболчиларни санашда хатоликка йўл қўйибди, чоғи. Бугун ўтказилган қайта ва қайта текширувлардан сўнг, 2012 йил учун олий лига жамоалари томонидан заявка қилинган футболчилар pfl.uz келтириб ўтганидек, 576 нафар эмас, 575 нафар эканлиги ойдинлашди. Агар кимдир қолиб кетган бўлса, қўшиб қўйишингизни сўрардик...

Камронбек ЧЕГАБОЕВ

Манба: www.stadion.uz.

Аввалига "Пахтакор" футболчиси сифатида таништирилган, кейин эса "Навбаҳор"га қайтган Алишер Маҳмудов ПФЛ "заявка"сида ҳеч бир клубдан ўрин олмаган. Балки ПФЛ унутиб қолдирган 576-футболчи Алишер Маҳмудовдир :)

Киритилди: 13:49, 20.03.2012.
Ўқилди: 8590 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.