Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Футзал. Жиззахда тўртинчи тур ўйинлари старт олди

Баҳо:
+ | -

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 4-тур ўйинлари старт олди. Уч кун давом этадиган мусобақанинг дастлабки кунги ўйинлари қизиқарли, томошабоп ўтди.

АГМКга қарши тўп сурган “Насаф” биринчи бўлиб ҳисобни очганди, бироқ якунда битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради. “Бунёдкор” ва “Ҳуахин-Жиззах” учрашувининг биринчи бўлимида кучлар тенг келаётганди. Иккинчи бўлимда ака-ука Чориев ва Раҳматовнинг голлари эвазига жиззахликлар ҳисобда илгарлаб кетишди. “Қалдирғочлар”га  ҳатто жиззахликларнинг моҳир ҳужумчиси Ихтиёр Ропиевнинг ўз дарвозасини “нишонга олиши” ҳам фойда бермади.

“Максам-Чирчиқ” ва “Металлург” жамоалари баҳсида ҳар иккала томондан ўз дарвозасини ишғол этиш  холатлари кузатилди, якунда эса бекободликлар йирик ҳисобда устунликка эришишди. Чемпионат бошлангандан буён бирорта ҳам очко ишлай олмаган зарафшонликлар “қора анъанасини” яна давом эттиришди – “Пахтакор” жамоасига бешта тўп фарқи билан мағлуб бўлишди.

 

Футзал. Олий лига

Жиззах. “Сўғдиёна” с.м. 4-тур.

Биринчи  кун. 22 декабрь, чоршанба

 

АГМК – НАСАФ – 3:2 (0:1)

Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Зиёвуддин Эркинов, Жаҳонгир Аллаев

Назоратчи: Шерқул Аллаев

Комиссар: Рустам Зупаров

Голлар: Давлат Иброҳимов (31), Музаффар Аҳаджонов (32), Артур Юнусов (34) – Мамашариф Халимов (7), Жасур Халимов (38)

Огоҳлантиришлар: Даврон Валижонов (28) -  Ойбек Полвонов (25), Хуршид Раҳмонов (28), Жасур Халимов (37).

 

ПАХТАКОР – СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – 7:2 (4:1). 24 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Жаҳонгир Аллаев, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Шерқул Аллаев

Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Муҳаммад Зоиров (2), Дилшод Ирсалиев (3, 4, 20), Шоислом Шобаҳромов (27), Заҳриддин Абдувалиев (32), Шерзод Мустафоев (34) –  Равшан Толибов (5, 33)

Огоҳлантиришлар: Шоислом Шобаҳромов (20), Акмал Элмуродов (40) – Жасур Ҳайдарқулов (24).

 

БУНЁДКОР – ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – 2:4 (1:1).   234 томошабин.

Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шавкат Муҳитдинов, Аскарбай Арзибеков

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (17) – Илҳомжон Ҳамроев (14), Даврон Чориев (33, 37), Дилшод Раҳматов (36), Ихтиёр Ропиев (37-ўз дарв.)

Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.

 

МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – МЕТАЛЛУРГ – 3:6 (1:2). 56 томошабин.

Ҳакамлар: Аскарбай Арзибеков, Фарруҳ Музаффаров, Никита Афиногенов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Одилжон Асамов (7), Тимур Тўрақулов (38-ўз дарв.), Ҳусанхон Ғаниев (40) – Илҳом Ражабов (6), Фарҳод Қодиров (11), Санжар Зиёхонов (21, 38), Улуғбек Худоёров (27), Махсуд Файзуллаев (32-ўз дарв.)

Огоҳлантиришлар: Тимур Тўрақулов (20), Ҳусанхон Ғаниев (33) – йўқ.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:28, 22.12.2021.
Ўқилди: 1430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик