Европа футбол Иттифоқи раҳбари Мишель Платини молиявий фейр-плей қоидаларининг жорий этилиши ортга сурилмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
«Пул етишмовчилиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Клублар ҳеч қачон ортиқча харажат қилишмаган. Фақатгина молиявий масалаларни нотўғри ҳисоб-китоблар бошқарувида хатоларни инобатга олмаганда. Бу борада аниқ қоидалар ишлаб чиқишимиз керак. Пул ўмариш билан боғлиқ ишлар бошқа содир этилмаслиги керак».
«Бу нарса кўпчиликка ёқмаса ҳам, УЕФА мана шу қарорни қабул қилиш учсун қадам ташлаши керак. Акс ҳолда футбол «йўқолиб кетади».
«Жазо қандай бўлади? Турли жарималар ва мусобақалардан четлаштириш. Биз клубларни «ўлдириш» ниятимиз йўқ. Шунчаки футбол учун керакли қоидаларни татбиқ этмоқчимиз», дея Платинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.













