Испания чемпионатининг 9-тур қолдирилган ўйинида «Гранада» ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» жамоасини (2:1) мағлубиятга учратди.
Мадридликлар кетма-кет тўртта учрашувда мағлубиятга учради. 2011 йилдан бери "Атлетико"ни бошқариб келаётган Диего Симеоне қўл остида илк марта бундай натижа қайд этилди.
"Атлетико" бугунгача «Мальорка» (1:2), «Реал» (0:2) ва «Севилья» (1:2) жамоаларига имкониятни бой берганди.