АПЛ доирасидаги 26 декабрга белгиланган «Эвертон» - «Бёрнли» ўйинини қолдирилмайдиган бўлди.
«Ливерпуль» клуби сафида жароҳати бор ва коронавирусга ижобий тест топширганлар сони жами 11 нафар бўлишига қарамай баҳс бекор қилинмади.
«Ҳозир бизда 11 нафар соғлом футболчи бор. Бироқ ўйнай олишимизга ҳайронман. «Бёрнли»га қарши ўйин олдидаги вазият «Челси»га қарши ўйиндан олдинги ҳолатдан кескин фарқ қилади.
Ҳақиқат шундаки, биз қийин вазиятни енгишга мажбур бўлдик. Кенгайтирилган таркибга кимлар киритилишини ҳал қилиш учун эртага ёки индингача кутишимиз керак.
Ҳозир менинг асосий мақсадим - «Бёрнли»га қарши ўйинга тўғри таркибни танлай олиш. Бу осон эмас. Бизда 9 та ўйинчи ва 3 та дарвозабон бор», - дейди «Эвертон» бош мураббийи Рафаэль Бенитес.