Лондоннинг «Тоттенхэм» устози Антонио Конте ҳам Англия Лига Кубоги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар айтадиган гапларим ёрдам берса, у ҳолда тез-тез айтаман. Лекин бу сўзлар билан фақатгина сарлавҳалар яратаман. Айтган сўзларим ҳеч қачон керакли жойга етиб бормайди.
Ҳозирги даврда - коронавирус билан вазият яхши бўлмаган даврда Англия Лига Кубоги ярим финал ўйинларини биттадан ўтказиш мақсадга мувофиқ бўларди, бироқ, биз қоидани ҳурмат қилишимиз керак», – деди Конте.