Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Луиш Нани ҳикояси (5-қисм)

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум олди ўйинлар пайти эди. Шу туфайли энди мен икки жамоада ҳам бир вақтда шуғуллана олмасдим. Балки, «Бенфика»ни танлашим керак бўлгандир, чунки улар менга рад жавобини беришмаганди. Аммо мен «Спортинг»ни танладим. Чунки у ердаги мураббийни яхши танир эдим ва у ерда дўстларим ҳам кўпроқ эди. Шу туфайли мен "Спортинг"га бордим ва у ерда мавсум олди ўйинларни яхши ўтказдим. Ҳатто мураббий мени олқишлаганди. «Нани, мен доим сен бизни танлашингни билар эдим», - деганди у.

Шу тариқа, менинг молиявий муаммоларим ечилди. Ҳаттоки Кабо-Вердега бориб келдим ва отам қайта олмаганига сабаб, унинг ҳужжатларда бўлганини тушундим. Шу туфайли, у Португалияга, уйими Амадорага қайта олмаган экан. Мен у ердаги айрим инсонлар билан танишиб отам хоҳлаган пайтида мени кўришга бориши учун рухсат олиб бердим. Бу мени ҳаётимдаги энг катта иш деса ҳам бўлади. Бироқ менда муаммолар етарлича эди. Суперюлдузга айланишим учун мен жуда нимжон эдим.

Тўғриси мен ўша пайтда 20 кглик тошни ҳам кўтара олмасдим. Шу туфайли қолган икки йилимни мен спортзалда ўтказдим. Мен кучли ва кўникмалари бор ҳужумчига айландим. 2005 йилда эса биринчи жамоага ўтдим. Шундан сўнг, кўплаб нашрлар мени дунёнинг бир қатор номдор жамоаларига ўтишим ҳақида миш-мишлар чиқара бошлашди. «Ман.Юнайтед»ни кўп ҳам эсга олишмасди. Аммо агентим Жорже Мендеш менга қизиқаётган клубларни барчасини номини ёзиб, сўнгра шундай деганди: «Мазкур клублар орасида энг яхшиси – мана бу». У «Манчестер Юнайтед»га ишора қилганди.

Кейинроқ сер Алекс билан суҳбатлашдим. У ҳудди Криштиану сингари мени ҳам кашф этмоқчи эканини айтди. Шу тариқа, мен Манчестерда уй қидира бошладим. Аммо агентим Жорже менга бир таклиф берди. «Криштиану билан бирга яшашга қарши эмасмисан?». Жорже Криштианунинг ҳам агенти эди. Роналду эса уйда бир ўзи яшарди. Шу туфайли мен «Ман.Юнайтед»га янги келган Андерсон билан биргаликда у ерга кўчиб ўтдик.
 
Бу ажойиб дамлар эди. Биз барчамиз ёш эдик ва бир тилде суҳбатлашар эдик. Криштиану уйида бассейн, стол теннис, теннис корти ҳам бор эди ва биз уларнинг барчасида рақобатлашар эдик. Кунлардан бир куни сер Алекс ёрдамчиси Карлуш Кейруш билан бир сўровнома ўтказдик. Мен ўзимнинг жавобимни айтдим, Криштиану эса ўзиникини, ва мен жавобим тўғри эканини билар эдим. Аммо Кейруш нима қилганини биласизми? У жавобларни ўзгартиришга урунди ва Криштиану ҳақ бўлиб чиқиши учун ишонч ҳосил қилмоқчи бўлди. Ҳаҳаҳа!!

Криштиану билан доим шундай эди. У ҳеч қачон мағлубиятни қабул қила олмасди. Ҳеч қачон! Аммо бизга унинг бу ҳарактери ёқар эди ва биз ҳам ундан кўп нарсани ўргангандик. Андерсен билан алоҳида уйга кўчиб ўтаётганимизда бизда ҳам мағлубиятга аллергия пайдо бўлиб улгурганди!

Давоми бор...

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 11:30, 25.12.2021.
Ўқилди: 2554 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.