Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Луиш Нани ҳикояси (6-қисм)

Баҳо:
+ | -

Дастлаб «Манчестер Юнайтед»даги машғулотлар қўрқинчлидек туюлар эди. Чунки даража жуда юқорида эди. Шу туфайли тезроқ мослашишим кераклигини билардим. Қашшоқликда яшаган пайтимизда ҳам бир кун ҳаракат қилмасак оч қолар эдик. Манчестердаги машғулотларда ўзингни кўрсатмасанг тамом эди.

Юқорида айтганимдек, болалигимдан ҳозирги кунгача тангри менга жуда яхши инсонларни учраштирди. Сер Алекс ҳам мен учун отадек эди. Рио Фердинанд ва Раян Гиггз ҳам яхши маслаҳатлар беришарди. Мен шунингдек, Валенсия, Фабио ва Рафаэл, Криштиану, Андресен ва яна кўплаб дўстлар орттирдим. Лекин мен кўпроқ дардимни Патрис Эврага айта олардим. У менга акадек эди.

Шундай бир давр бўлганди. Ўйиним умуман чиқмаётан эди. Мухлислар ҳам мендан норози эди. Сер Алекс ҳам хурсанд эмасди. Ўзимдан жуда ҳам жаҳлим чиқиб юрган пайтлар. Шу туфайли Петнинг ёнига бордим. У жакузида мушакларини тиклаш жараёнини ўтказаётганди. «Пат, нега қилган меҳнатларим ўзини оқламаяпти? Нега ҳакамлар доимо менга қарши?» – дея йиғлаб юбордим. Бироздан сўнг ўзимга келиб унга шундай дедим: «Мен ҳаммасини ўзгартираман. Мен кучлиман. Мен буни исботлайман!»

Пат эса ўтирганча мени тингларди. Кейин у ўрнидан туриб мени қучоқлади ва шундай деди: «Мен биламан. Мухлислар сени яхши кўриб қолишади. Яқинда сен яна голлар ура бошлайсан. Нани, сен мен кўрган энг яхши футболчилардан бирисан. Шубҳасиз».

Орадан тахминан бир ҳафта ўтгач мен «Челси» дарвозасига ажойиб гол урдим. Кутилмаганда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсата бошладим. Ҳамма мендан хурсанд эди. Ўйиндан сўнг Пат ёнимга келиб мени кўзларимга қараб шундай деганди: «Бу менинг болам!». Бу ажойиб лаҳза эди.

Пат тангри менга рўбаро қилган яна бир ажойиб инсон эди. Мен доим тинимсиз меҳнат, қачондир ўз самарасини беришини билар эдим. Аммо баъзида ўзингизни руҳан кучсиз ҳис этасиз. Шундай пайтда сизни тўғри йўлга қайтара оладиган инсон керак бўлади. Ўз туйғуларингизни яширмай айта оладиган инсон.

Ҳозирда мен ўз эмоцияларимни яширмайман. Агар ҳафа бўлсам буни яширмайман. Мен қандай бўлсам шундайлигимча кўринишни истайман. Баъзида қийинчилик кўриб кейин бойиб кетган инсонлар бошқа инсонга айланиб қолишади ва йўлдан адашишади. Аммо мен ўзимга доим шундай дейман: «Агар сен қаердан келганингни эсдан чиқарсанг, демак тамомсан!».

Шундай экан, мен қайсидир маънода ҳамон ўша каламушлар билан ва калта кесаклар билан бирга катта бўлган, машғулотга 7 ёшида, қора туфли ва эски тугмали кўйлакда келган болакайман. Мен ўша ёшлигида эшикларни таққилатиб овқат сўраб юрган боламан. Аммо Худодан фантастика фаолиятим учун доимо миннатдор бўлганман. Бу узоқ йўл эди ва унинг барчасини Тангрининг ўзи режалаштириб қўйган эди. Буларнинг барчасини тасодифга йўйиш қийин, чунки жуда кўп воқеалар бир бирга бунчалик мос келиши мумкин эмас.

Давоми бор...

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 12:00, 25.12.2021.
Ўқилди: 2678 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3699]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2826]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1980]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1855]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1824]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1566]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1534]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1457]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1446]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.