«Барселона» австриялик яримҳимоячиси Юсуф Демирни «Рапид Вена»дан сотиб олмоқчи эмас, деб ёзади Николо Скира ўзининг Твиттер саҳифасида.
Манбага кўра, «Барселона» аллақачон бу қарорни қабул қилган. Қайд этилишича, футболчи аввалги жамоасига қайтмайди.
Футболчи Австрия чемпионатини тарк этишни режалаштирмоқда, кўплаб Европа клублари аллақачон уни кузатиб боришяпти.
«Барселона» Демирни шу ёзда «Рапид»дан 500 минг еврога ижарага олди. Испан клуби 18 ёшли футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага беришга рози бўлган.
Маълумот учун, жорий мавсум австриялик футболчи 9 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат кўрсата олмади.