Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

90min. Дунёнинг энг кучли ҳужумчилар бешлиги билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Якунланиб бораётган йил ҳам бизга бир-биридан ажойиб футбол воқеликларини тақдим этди. Унда ҳатто, ўйлаб ҳам кўрмаган ҳодисаларимиз юз берди. Олдинроқ ҳам майдондаги позициялар бўйича йилнинг энг яхшиларини аниқлаб келаётган эдик. Бугун навбат ҳужумчиларга етиб келди. Кўрсатган ўйинлари, қайд этган натижалари ва ҳисобланган статистикаларига кўра, биз йилнинг энг яхши деб топилган бешта ҳужумчисини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Албатта, бунда мухлислар овози ҳам муҳим ўрин тутган. Қизиққан бўлсангиз, қуйидаги маълумотларга эътибор қаратинг!

Ҳарри Кейин – «Тоттенхэм» (Англия)

Ўйинлар: 44та
Майдонда: 3659 дақиқа
Голлар: 25та
Голли узатмалар: 6та
Имкониятлар яратиш: 46та
Зарбалар: 159та
Аниқ зарбалар: 64та

Кейннинг қобилияти ва ўйин даражаси юқори бўлса ҳам дунё саҳнида кўп ҳам эътироф этилавермайди. Бунга асосий сабаб эса унинг инглиз экани. Ҳа, у Англия терма жамоаси ҳамда «Тоттенхэм» ҳужумчиси. Бу шуни англатадики, у тўп сураётган жамоалар ўн йиллар мобайнида соврин юта олмаяпти. Бу эса футболчининг истеъдодини эътироф этилишига кўпинча тўсиқ бўлади. Тўғри, у шахсий совринлар ютиб туради. Бунга мисол қилиб, ўтган мавсумнинг тўпурарлар совринини қўлга киритганини келтиришимиз мумкин. У шунингдек, энг яхши ассистент ҳам бўлган (АПЛда). Аммо жамоавий ютуқ борасида омади чопмаган. Шунга қарамай, Ҳарри Кейн йилнинг энг яхши ҳужумчилари қаторидан жой ола билди.

Эрлинг Холанд – «BVB» (Норвегия)

Ўйинлар: 38та
Майдонда: 3331 дақиқа
Голлар: 38та
Голли узатмалар: 10та
Имкониятлар яратиш: 40та
Зарбалар: 130та
Аниқ зарбалар: 78та

Ушбу йигитчани кўпинча роботга қиёслашади. Ҳақиқатдан ҳам шундай. У ярим одам, ярим машинадек, гўё. Буни унинг статистикалари ҳам кўрсатиб турибди. 38та ўйинда 38та голни бир йилдан камроқ муддатда киритиш осон эмас. У эса буни эплайди. Холанднинг зарбалар аниқлигига эътибор берсангиз, ҳужумчининг даражаси маълум бўла бошлайди. 29,2 фоиз аниқликда йўлланган зарбалар ҳайратларга сабаб бўлди. Бу аниқлик Левандовски, Роналду ёки Бенземаникидан ҳам яхшироқ ҳисобланади. Камига, ушбу футболчи эндигина 21 ёшда. Аммо аллақачон мухлислар юрагидан жой олган.

Карим Бензема – «Реал» (Франция)

Ўйинлар: 45та
Майдонда: 3827 дақиқа
Голлар: 34та
Голли узатмалар: 13та
Вазиятлар яратиш: 68та
Зарбалар: 171та
Аниқ зарбалар: 77та

Криштиану Роналду қироллик клубини қироллар каби тарк этганидан кейин унга ҳақиқий ўринбосар топилди. Карим Бензема «Сантиагу Бернабеу»нинг янги қиролига айланди. Ҳа, унда бир неча бор жамоадан кетишга имкон бор эди. Аммо у «Реал»га содиқ қолди. Француз ҳужумчиси 2021 йилни фантастик даражада ўтказа олди. 34 ёш бўлишига қарамай, Испания ва Европада етакчилар қаторида бўлди. Мос равишда, уни мухлислар йилнинг энг яхши ҳужумчиси номига лойиқ топди. Айтганча, Карим ҳисобида бу мавсумда 20та гол мавжуд. Биз эса эндигина мавсум ярмида турибмиз...

Роналду – «МЮ» (Португалия)

Ўйинлар: 46та
Майдонда: 3792 дақиқа
Голлар: 30та
Голли узатмалар: 5та
Имкониятлар яратиш: 46та
Зарбалар: 199та
Аниқ зарбалар: 82та

Роналду ҳақида гапирганда, уни энг яхшилар қаторида эътироф этишга ўрганиб қолганмиз. Гарчанд, 2021 йил ҳужумчи учун унчалик ҳам омадли ва эсда қоларли бўлмаган бўлсада, у шахсий натижалар борасида ҳамон юқори даражада турибди. Ҳа, CriRo «Олтин тўп»га лойиқ кўрилмади, ҳа, у Италия чемпионлигига эриша олмади. Аммо ўз даражасини сақлаб қолди. 36 ёшда бўла туриб, йил давомида 30дан ортиқ гол уришни тасаввур қилиш қийин. Шу сабабдан Роналду ҳали-ҳамон яхшилар қаторида турибди ва бунга ҳақли.

Левандовски – «Бавария» (Польша)

Ўйинлар: 42та
Майдонда: 3544 дақиқа
Голлар: 53та
Голли узатмалар: 6та
Имкониятлар яратиш: 68та
Зарбалар: 185та
Аниқ зарбалар: 98та*

Факт: Бу йил Роберт Левандовски кетма-кет иккинчи мавсумда ҳар қандай ўлчовлар борасида дунё ҳужумчилари ичида етакчилик қилмоқда. 

Унинг тақдири ҳам худди Бенземаникига ўхшаб кетади. Яъни, ҳар икки ҳужумчи ёши ўтиб қолган бир пайтда, гўёки яна ёшликларига қайтишди. Супер натижалар қайд этишдан тўхтамаётган поляк ўғлони бу мавсумда ҳам ўз доминантлигини кўрсатиб қўйишга уринмоқда. Левандовскини замонавий футболнинг идеал марказий ҳужумчиси дея оламиз. Унда йўқ нарсанинг ўзи йўқ:
бош билан ўйнаш, жарима зарбалари ижро этиш, тезлик, вазиятларни якунлаш - ҳамма-ҳаммаси Роберт қонига сингдирилган. Ҳа, Левандовски «Олтин тўп»га лойиқ кўрилмади. Аммо шуниси аниқки, у барчанинг наздида энг яхши ҳужумчи бўлиб қолаверади. Биз мухлислар, Робертда 2020 ҳамда 2021 йилнинг (ноҳақ) «Олтин тўп»и бор деб ҳисоблаймиз!

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com

Барча статистик маълумотлар StatsPerform (www.statsperform.com) томонидан тақдим этилган. Ушбу натижалар футболчиларнинг 2021 йилнинг 1 январидан то 2021 йилнинг 30 ноябрига қадар бўлган давр ичидаги ҳаракатлари асосида шакллантирилган

Киритилди: 16:45, 26.12.2021.
Ўқилди: 9082 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.