Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта жамоасининг сўнгги икки ўйинидаги салбий натижалари ҳақида фикр билдирди.
Бундан ташқари, ҳимоячи асосий футболчиларнинг сафга қайтиши муҳимлигини таъкидлади.
"Таркибимизда муҳим футболчилар бўлмаган пайтда қийин даврни бошдан кечирдик. Жамоамиз жуда амбицияли ва ғалаба қозона олмаган ўйинларимизда хавотир олдик.
Охирги икки ўйинда ўзимизга бўлган ишончни қайтаришга муваффақ бўлдик, лекин ҳали олдимизда узун йўл турибди. "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни уддалай олмадик, лекин ўйинни жуда яхши ўтказди. Умид қиламанки, тез орада ўз ўйинимизни топамиз ва бунда сафга қайтадиган футболчилар ёрдам беришади", — деди испаниялик ҳимоячи клуб матбуот хизматига.