«Интер» дарвозабони Самир Ханданович фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
37 ёшли футболчига «Лацио» клуби қизиқиш билдирмоқда. Словениялик футболчининг "нерадзурри" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган. У 2012 йилдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт мобайнида у 400дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.