Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Энг кучли марказий зонага эга жамоалар

Баҳо:
+ | -

Қуйида энг кучли яримҳимоячиларга эга бўлган жамоалар ҳақида сўз юритамиз.

«Интер»

«Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Интер»га тўқнаш келди. Ушбу жуфтликда «қизиллар» фаворитроқдек туюлиши табиий. Бироқ бугунги «Интер» марказий зонаси билан бемалол мақтана олади.

Бу ерда шунчаки номларнинг ўзигина катта тош боса олади: Барелла Европа чемпиони, Брозович - жаҳоннинг амалдаги вице-чемпиони. Чалханоглу ақлли жангчи. Дарҳақиқат, Хоқон айни пайтда Эриксеннинг позициясини тўлиғича ўзиники қилиб қўйди. Биласиз, Кристиан юрагидаги мавжуд муаммолар сабаб ўйин амалиётига эга эмас.

Туркиялик футболчи жорий мавсум А Серияда 6 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Барелланинг ҳам кўрсаткичлари чакки эмас - 1 гол ва 7 та голли узатма. Брозович ҳужумда унчалик сермаҳсул эмас, бироқ у  рақибнинг ўйинини бузиш вазифасини ажойиб амалга оширади. «Интер»нинг ушбу триоси бугунги ғалабалар калити ва мутлақо мавсум етакчилари қаторидалар. Шунингдек, захира ўриндиғи ҳам бемалол юқорида тилга олинган шериклари бажараётган ишларни бетўкис уддалашлари мумкин. Видал, Весино, Сенси ва Гальярдини А Серияда ўз мавқесига эга кучли плеймейкерлар саналишади. «Нерадзуррилар» «Милан» ва «Наполи»нинг иккинчи даврадаги қоқилишлари ҳисобига биринчи ўринга қайтишса ажаб эмас.

«Челси» 

Ковачич «кўклар» марказий зонасида ниҳоятда муҳим фигура бўлиб қолмоқда. Усиз Тухель жамоасида хатоликлар кўп. Айниқса Чемпионлар лигасидаги муҳим учрашувлар Матеога тўла боғланиб қолган десак адашмаймиз. Албатта, уни Кроос ёки Модрич билан солиштирганда бироз кучсизроқ кўриниши мумкин. Аммо, Ковачичсиз янги мавсумда «Челси» майдон марказида кучсиз кўриниб қолди.

Қўшимча равишда, Канте ва Жоржиньолар ҳам бор экан, Тухель шогирдларини ушбу рўйхатдан пастроққа жойлаштириш уятли бўларди. Тухель қурган схемада айрим «бузилишлар» содир бўлганини ҳам таъкидлаш жоиз. Жумладан, Саулнинг жароҳати туфайли Лофтус-Чикка етарлича ўйин амалиёти берилган эди. Бироқ бу вариант ўзини оқламади. Шунга қарамай, Жоржиньо, Канте ва Ковачичлар бор экан, «Челси» яримҳимоя зонасидан хавотир олмаса ҳам бўлади.

«Бавария»

Немисларнинг яримҳимояси борасида кўп гапириш мумкин. Ҳозирги пайтда Киммих ва Горетцка узоқ вақтдан буён бирга юқори савиядаги футболни кўрсатишмоқда. Бунда уларга ҳеч қачон «тоза» ҳужумчи зарур бўлмаган. Киммих учун яхши боғлам вазифасини Мюллер ўтаб беради.  Аммо Горетцка декабрь ойининг бошидан бери сони билан боғлиқ муаммога учраган.

Ёзуа эса коронавирусга қарши эмланган ва ҳозир даволанмоқда. Аммо, у қайтиб келгач, заҳирадаги Мусиала, Толиссо ва Рокалар рақобатига жиддий туриб беришига тўғри келади. Шунга қарамай, ҳозирги «Бавария»да кадрлар билан боғлиқ муаммо йўқ, вазият яхши. Жамоа иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан 9 очко олдинда.

«Реал»

Модрич, Кроос, Каземиро, Камавинга ва Вальверделар ҳозирда жаҳоннинг энг мукаммал яримҳимоя чизиқларидан бирини ҳосил қилишган. Таркибда Роналду ва Рамос бўлмаса ҳам жамоа ишончли ғалабалар қозонишни уддалаяпти.

Тўғри, Лука ва Тониларнинг ёши ўтиб бормоқда, Каземиро яқинда ўттиз ёшга тўлади. Аммо бугунги «Реал» ўз вақтида уларнинг ўрнига кучли номларни ҳам тарбиялаб бормоқда.

«Манчестер Сити»

Де Брюйне, Родриго, Гюндоган ва Бернарду Силванинг айнан битта камчилиги бор. Ушбу футболчилар энг зўр бўлишига қарамасдан, ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишмаган. Зеро,  баҳорда бунга имконият бор эди, бироқ бундан унумли фойдаланмадилар. Лекин гап ҳозирги ҳолат ҳақида кетяпти ва «шаҳарликлар» жорий мавсум плей-оффида «Реал» билан тўқнаш келишган.

«Сити»да Грилиш ва Фоден боғлами Де Брюйне билан анча сермаҳсул ишлайди. Силва янги мавсумдан умуман чиройли ўйин кўрсатяпти, Гюндоган ҳам мукаммал тартибдаги ўйинчи. Уларда чемпионлик руҳи бор. Бугунги «Сити»нинг айнан устун тарафи ҳам марказда. Солиштириш учун: «Реал Мадрид» яримҳимоячилари «қаймоқранглилар» яққол фаворит бўлган Ла Лигада 13 та гол уришга муваффақ бўлди. Рақобат қийинроқ бўлган Премьер-лигада эса «Манчестер Сити» ярим ҳимоячилари 22 та гол уришни уддалашган.

Кўриниб турибдики, Хосепнинг услуби ўзига хос - улар натижадан ташқари ҳам мукаммал футбол учун ҳаракат қилишади. Пепнинг ўйин услуби таваккал эмас, балки бўғиб олувчидир. Шунга кўра, немис жамоаларига ўхшаб ҳам кетади. Гвардиола ўзининг яримҳимоячиларига шунчалик ишонадики, қишда ҳатто, марказий ҳужумчи сотиб олиш ниятида эмас.

Киритилди: 22:34, 27.12.2021.
Ўқилди: 3144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.