"Барселона" 27 декабрь куни расмий сайтида жамоанинг икки футболчиси коронавирусга чалинганини эълон қилди. Ҳимоячилар Клеман Лангле ва Дани Алвесда коронавирус аниқланди.
Ҳар икки футболчи изоляцияга юборилди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 2 январь куни ўтказади. Каталония клубининг рақиби "Мальорка" бўлади.
Эътибор беринг, Дани Алвес бу мавсумда ҳали "Барса"да ўйнамади, чунки у ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан кейин эркин агент сифатида келган.