«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник АПЛ доирасида «Ньюкасл»га қарши ўйин (1:1) натижаларини сарҳисоб қилди.
«Ўйинимиз менга умуман ёқмади. Бир неча дақиқани ҳисобга олмаганда, бугун ўйинни назорат қила олмадик.
Ҳаммаси энергия, фитнес ва ғалаба қозониш ҳақида - биз бу компонентларда оқсадик. Яхши хабар шундаки, очко олдик, аммо ўйин бунданда яхшироқ бўлиши керак эди.
Рақобатбардош жамоа бўлишни истасангиз, жисмонан кучли бўлишингиз керак.
Бугунги кунда бизнинг энг катта муаммомиз - хатолар. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам вазиятни назорат қила олмадик, тўғри қарорлар қабул қила олмадик. Гап схема ҳақида эмас, балки ўйиндаги тажовузкорлик ҳақида кетяпти.
Бугун на тўп билан ўйиндан, на босим ўтказишимиз керак бўлган дақиқалардан кўнглим тўлмади», - дейди немис мутахассиси.