“Ньюкасл” Англия чемпионати 19-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиннинг еттинчи дақиқасида "ҳаккалар" Ален Сен-Максименнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни очишган эди. Аммо якунда Кавани томонидан киритилган гол ўйинни дуранг натижаси билан якунланишига олиб келди.
"Нюкасл" бу мавсумда Премьер-лигадаги биринчи бўлиб гол урган тўққизта ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонган. Шу туфайли жамоа 19 очко йўқотди.
Маълумот учун, кузда Саудия Арабистони сармоя жамғармаси клубни 300 миллион фунт стерлингга сотиб олишга рози бўлгани маълум бўлган эди.