Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Нефтчи": Янги мавсумга тайёргарлик режалари аниқ

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда Суперлигада тўп сурадиган "Нефтчи" жамоаси беллашувларга тайёргарлик режасини белгилаб олди.Режага кўра, янги мавсумга тайёргарлик ишлари 3 босқичда амалга оширилади.

6 январдан бошланадиган I-босқичда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Тошкентда йиғилиб, машғулотларга киришадилар. Бу жараён 17 январгача давом этиб, орада 1та ўртоқлик учрашувини ўтказиш кўзда тутилган.

20 январдан 10 февралгача давом этадиган II-босқични фарғоналиклар Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказишади. Бу босқичда тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида 4та ўртоқлик-назорат учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Тошкент ва Туркияда машғулот ва назорат ўйинларини ўтказган "Нефтчи" жамоаси мавсумга тайёргарликнинг III-босқичини Фарғонада давом эттиради. Бу босқичлар жараёнида жамоага қабул қилинган янги футболчиларнинг нимага қодир эканликлари ва жамоанинг мавсумга тайёргарлик даражасига баҳо берилади.

"Нефтчи"  матбуот хизмати

Киритилди: 10:30, 28.12.2021.
Ўқилди: 1753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик