"Ювентус" сафида ижарада ҳаракат қилаётган испаниялик футболчи Альваро Мората яна "Атлетико"га қайтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Диего Симеоне ва Альваро Мората ҳужумчининг жамоага қайтишини муҳокама қилишди. Агар испанияликнинг роли борасида келишувга эришилса, у қайтиши мумкин. Симеоне ва Мората ўртасида "ёмон муносабатлар" йўқ.