Лионель Месси ва Криштиану Роналду ёзда "Барселона" ва "Ювентус" тарк этиб, фаолиятларини бошқа жамоаларда давом эттиришган бўлса-да, улар 2021 календарь йилида собиқ жамоаларининг энг яхши тўпурарига айланишди.
Аргентиналик футболчи жорий йилда "кўк-анорранглилар" сафида 28та гол уришга улгургади. Аргентиналик футболчи "ПСЖ" сафига ўтганидан сўнг 16та ўйинда 6та гол муаллифига айланди.
«Барса»нинг ҳужумдаги ишлари жуда ёмонлигини яна шундан билиш мумкинки, жамоани тарк этган футболчилардан бири Антуан Гризманн 15та гол билан 2021 йилги тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада кейин поғоналарни қуйидаги футболчилар эгаллашган: Депай (8), Де Йонг (7), Дембеле (6), Брэйтуэйт ва Ансу Фати (4тадан).
Роналду эса 2021 йилда "кекса синьора" сафида 20та гол муаллифига айланганди. Португалиялик футболчи "МЮ"га кўчиб ўтгач, 19та ўйинда иштирок этиб, 13та гол муаллифига айланди.
Криштианудан сўнг "Юве" сафида 2021 йилги тўпурарлар рўйхатининг иккинчи поғонасини Мората эгаллади — 17 гол. Кейин ўринларни эса Кьеза (15) ва Дибала (11) банд этишган.