Бир неча соат аввал "Барселона" футболчисига айланган Ферран Торрес трансфери бўйича айрим сирлар ошкор бўлди.
Клубга яқин бўлган журналист Сем Лининг маълум қилишича, "Ман Сити" Ферранни сотишни истамаган, бироқ футболчини Хавининг лойиҳаси қизиқтириб қолган ва "Барса"га ўтишга қарор қилган.
Шунингдек, Гвардиола Торресга кўп ўйин амалиёти беролмаслигини билгандан сўнг футболчини қўйиб юборишга рози бўлди.
Маълумот учун, ҳужумчи 55 + 10 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар" сафига бориб қўшилди.