Габриел Агбонлаҳор «Манчестер Юнайтед»нинг «Ньюкасл»га қарши ўйиндаги хатоларини аниқлади. Унинг фикрича, бунда Роналдунинг айби кўпроқ.
Бу ўйинда Роналду ўзини жуда ёмон тутди. У майдонни тарк этганида хафа бўлиб кўринди. Менимча, кийиниш хонасида у шерикларидан хафа бўлган.
Роналдунинг ўйинга муносабати нотўғри. Агар мен Рэшфорд, Санчо ва Гринвудлар ўрнида бўлганимда, дарвозага зарба беришдан қўрқардим. Ҳар сафар уларнинг ҳаракатларидан кейин қўлини юқорига кўтариб, нега менга узатмайсан дейдиган Роналду бор чунки.
Бу клубнинг кийиниш хонасида келишиш йўқ. Роналду чиқишидан олдин Гринвуд рақибларини алдади ва дарвозага зарба берди. Аммо ўз хатосидан сўнг қўрқа бошлади, бу эса ёмон», — дейди Агбонлахор.