Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Непомняшийдан Карлсенгача: Абдусатторов чемпионлик йўлидан кимларни мағлуб қилди?

Баҳо:
+ | -

17 ёшли ўзбек ўғлони Нодирбек Абдусатторов (2593) Польшада якунига етиб бораётган рапид&блиц жаҳон чемпионатида рапид йўналишида ғалаба қозониб, жаҳон нашрларининг диққат-марказида бўлди. Бугун эрта тонгдан унинг сурати бош саҳифаларни безаб турибди. Нодирбек чемпионлик йўлида 13 турда 7 та ғалаба, 5 та дуранг ва 1 та мағлубият билан 9.5 очко жамғарди. Умумий ҳисоб россиялик Ян Непомняший ҳамда Абдусатторовнинг бир хил кўрсаткичлари билан якунлангач ғолиб жамоани аниқлаш учун тай-брейкка мурожаат қилинди. Унда ҳамюртимиз ажойиб комбинация билан рақибини мот қилишга муваффақ бўлди. Келинг, Абдусаттровнинг жаҳон чемпионатида кимларга қарши қандай натижа қайд этганини эслаб ўтамиз:

1-тур: Нодирбек Абдусатторов – Виктор Михалевски (Исроил, 2366) 1:0
2-тур: Нодирбек Абдусатторов – Глеб Дудин (Россия, 2247) 1:0
3-тур: Нодирбек Абдусатторов – Фабиано Карауна (АҚШ, 2770) 1:0
4-тур: Нодирбек Абдусатторов – Ян Непомняший (Россия, 2798) 0.5:0.5
5-тур: Нодирбек Абдусатторов – Александр Гришук (Россия, 2763) 0.5:0.5
6-тур: Нодирбек Абдусатторов – Антон Коробов (Украина, 2689) 0:1
7-тур: Нодирбек Абдусатторов – Левон Аронян (АҚШ, 2728) 1:0
8-тур: Нодирбек Абдусатторов – Радослав Войташек (Польша, 2743) 1:0
9-тур: Нодирбек Абдусатторов – Борис Гельфанд (Исроил, 2648) 1:0
10-тур: Нодирбек Абдусатторов – Магнус Карлсен (Норвегия, 2842) 1:0

11-тур: Нодирбек Абдусатторов – Владимир Федосеев (Россия, 2692) 0.5:0.5

12-тур: Нодирбек Абдусатторов – Гукеш (Ҳиндистон, 2050) 0.5:0.5
13-тур: Нодирбек Абдусатторов – Ян-Кшиштоф Дуда (Польша, 2801) 0.5:0.5

Тай-брейк: Нодирбек Абдусатторов – Ян Непомняший (Россия, 2798) 1:0

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа доирасида Жаҳонгир Воҳидов (2566), Шамсиддин Воҳидов (2546), Жавоҳир Синдаров (2353) каби шахматчиларимиз ҳам иштирок этишди. Якунда Жаҳонгир Воҳидов 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра рапид мусобақасини 71, Жавоҳир Синдаров 6,5 очко билан 93, Шамсиддин Воҳидов эса 6,5 очко жамғарган ҳолда 150 шахматчи орасида 103-ўрин билан якунлади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:31, 29.12.2021.
Ўқилди: 2169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.