"Боруссия М" сафини ёзда текинга тарк этиши маълум бўлган Маттиас Гинтер бир қатор гранд клублар нишонида бўлиб турибди.
"Бавария" Никлас Зюле билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришмаса, унинг ўрнини Гинтер билан тўлдиришга тайёр. Шунингдек, "Барселона" ва "Интер" ҳам аллақачон футболчининг агенти билан алоқага чиққан.
Жорий мавсум 27 ёшли Гинтер Бундеслиганинг 15 ўйинда иштирок этган.