Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Журналист Кристиан Фалкнинг твиттерда ёзишича, Дортмунд клуби 21 ёшли норвегиялик футболчининг келажаги ҳақида 2022 йилнинг февральи охиригача қарор қабул қилишини истамоқда.
Олдинроқ “Манчестер Сити” ҳужумчи учун курашда “Барселона”нинг асосий рақибига айлангани ҳақида хабар берилганди.
Холанд жорий мавсум “Боруссия” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Дортмунд клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июньига қадар мўлжалланган.