Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Аарон Рэмсдейл АПЛнинг 18-тур доирасида «Лидс» жамоасига қарши ўйин мобайнида мухлислар томонидан улоқтирилган тангаларни йиғиб олганини сўзлаб берди.
«Биринчи голдан кейин шиша идиш ва турли хил буюмлар улоқтиришди. Мен уларни бир четга олиб қўйди. Кейин эса пуллар учиб кела бошлади.
Мен атрофга қарадим ва 2 фунтга кўзим тушди. Мен икки фунтлик танлаган коллекция қиламан, шу сабабли уларни олиб олдим. Яна бир нечта 1 фунтли ва 50 пенсли тангалар бориди. Мен уларни сочиққа ўраб, бир четга олиб қўйдим, танаффус пайтида мен уларни олиб, кийиниш хонасига ташлаб чиқдим.
Иккинчи бўлимнинг бошларида яна бир нечта тангалар учиб келади бошлади, кейин эса пенальтидан аввал электрон сигарет "учиб" келди. Кейин рақиб футболчиси Кэлвин Филлипсга уларнинг мухлисларида кўпроқ пул бўлиши кераклигини айтдим.
Мен майдондан 17 фунт йиғиб олдим ва яна кўп бўлмаган миқдордаги пулларни йиға олмадим!», – деди Рэмсдейл.