Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Превью: «Пахтакор» - «Олмалиқ»

Баҳо:
+ | -

24 март, шанба куни «Пахтакор» Олий лига иккинчи тур ўйинини "Олмалиқ" билан ўтказади.
 
Олмалиқликлар олий лигада бешинчи мавсумларини бошлашди. Бош мураббий Игорь Шквирин асосан ёшларга эътибор қаратиб, жамоанинг ўйин услубини шакллантира олди. Лекин биринчи тур ўйинида "Олмалиқ" уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони ёмон ҳолатда бўлгани боис жамоа ва футболчиларнинг маҳорати ҳақида хулоса чиқариш имконияти бўлмади. Таркибга Павел Харчик, Шуҳрат Мусаев, Дарко Станоевич, Ориф Мамажонов, Миржалол Қурбонов, Сирож Ҳамроев, Маъруф Муродов, Артём Никитенко, Зафар Холмуродов ва Абдураззоқ Жўраев сингари ёш ҳамда тажрибали футболчилар келиб қўшилишди. Биринчи турда "Олмалиқ" таркиби қуйидагича кўриниш олганди (таркибда футболчилар майдондаги жойлашуви асосида чапдан ўнгга қараб келтирилган):
 
«ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) - «НЕФТЧИ» (Фарғона) 0:0
Огоҳлантиришлар: Артём Никитенко (28), Дарко Станоевич (55).
"Олмалиқ": Павел Харчик, Баҳром Юлдашев, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Шуҳрат Мусаев, Исроил Эргашев, Достон Абдураҳмонов, Артём Никитенко (Александр Лупашко, 64), Маъруф Муродов (Зоҳир Пиримов, 56), Санжар Шоаҳмедов, Зафар Холмуродов (Абдураззоқ Жўраев, 79).
 
Ҳозиргача ҳар икки жамоа Олий лигада саккиз марта тўқнаш келган. Уларнинг еттитасида «Пахтакор» ғалаба қозонган бўлса, биттасида "Олмалиқ" зафар қучган. Тўплар киритиш борасида "Пахтакор" 14:4 ҳисобида олдинда. Тошкентдаги тўрт беллашувнинг барчасида мезбонлар 2:0, 4:1, 2:0 ва 1:0 ҳисобларида бизнинг ютуғимиз билан тугаган. Ўтган йилги ўйинларда Дилшод Шарофетдиновнинг ягона голи меҳмонда, Шерзод Каримовнинг бурчакдан йўллаган голи Тошкентда ғалаба келтирганди.
 
Эслатиб ўтамиз, "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:00да бошланади. Стадионга кириш бепул. Биз барча ишқибозларни «Пахтакор»нинг ушбу мавсумда Тошкентдаги биринчи беллашувига таклиф этамиз.

Учрашув ҳакамлари: Султон Зайлобиддинов (Фарғона), Нодир Тошматов (Фарғона), Наби Рўзимов (Урганч), Азиз Асимов (Тошкент).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:47, 23.03.2012.
Ўқилди: 8008 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.