25 март куни Вьетнамнинг Ханой шаҳрида Сурия ва Уммон олимпия терма жамоалари 4-саралаш босқичини бошлаб беришади. Сурия олимпия терма жамоасининг португалиялик бош мураббийи Руи Алмейда жамоасининг Лондонга боришига ишонмоқда.
Суриядаги сиёсий вазият оғирлашганидан кейин ушбу мураббий мамлакатни тарк этганди. У яна мамлакатга қайтди ва олимпия терма жамоаси билан қайтадан шартнома имзолади.
“Мамлакатда вазият оғир бўлсада, олимпиячилар бир йилдан бери футбол ўйнашни тўхтатишмади. Шунинг учун бу жамоа Суриянинг бошқа жамоаларига нисбатан устунликка эга”, дейди Алмейда. Ушбу мураббий Португалияга қайтиб кетганидан кейин Уммон ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаларининг ўйинларини кузатишга муваффақ бўлган.
Сурия олимпия терма жамоаси сардори Аҳмад ас-Солиҳ эса жамоасининг саралаш ўйинларга тайёр эканини айтиб ўтди:
“Олимпиадага чиқиш учун бошқа йўлимиз йўқ. Аввал Сенегал билан учрашиш имкониятига эга бўлишимиз керак. Ундан кейин Сенегал ҳақида ўйлашимиз мумкин”.
Аҳмаднинг фикрича, Руи Алмейданинг қайтгани жамоага ёрдам беради. Боиси у олимпия терма жамоасини яхши билади.
Сурия олимпия терма жамоасининг 4 нафар футболчиси Кувайт, Баҳрайн ва Ироқ клубларида тўп сурар экан.