"Барселона" бош мураббийи Хави жамоадаги Дембеленинг шартномани узайтириш борасидаги вазияти ва футболчиларнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди.
"Мен Дембеле билан ўзим гаплашдим, у бизга керак эканлигини ва режаларимнинг бир қисми эканини айтдим, унга шартномани узайтиришликни ўйлаб кўриши учун вақт бердим. Фати, Депай, Педри улар жамоага қайтишликга жуда ҳам яқинлар, лекин улар эртанги ўйинни ўтказиб юборишади", - деди Хави.