Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида «Арсенал» (2:1) жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Арсенал» яхши ўйнади. Биз сўнгги пайтларда кучли тўртликка кириш учун қаттиқ меҳнат қилаётган жамоага қарши ўйнадик.
Рақиблар «Норвич» устидан ғалаба қозонишганидан кейин олти кун дам олишди, бизда эса тикланиш жараёни учун икки кун бор эди. Шунинг учун қийинчиликка дуч келдик.
Майдон марказида назорат ўрнатиш ва кўпроқ узатмаларни амалга ошириш учун майдон марказига яна бир футболчи қўшдик.
Биз кўп нарсаларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз, лекин, баъзида танга сиз томонга тушиши мумкин.
«Арсенал»ни мағлубиятга учратиш айни пайтда қандай қийинлигини тушуниб турибмиз. Энди дам олишга вақтимиз бор», – деди Гвардиола.