Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави Ла Лига доирасида «Мальорка» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоа экстремал ҳолатда – биз 17-18 нафар футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз.
Умтити коронавирусга чалинган. Яна икки нафар футболчимиз дисквалифицияга учраган, олти нафар футболчимиз жароҳат олган.
Бундай ҳолатда турнирни адолатсиз деб айтиш мумкин. Чунки, ўшанда «Севилья»нинг тўрт нафар жанубий америкалик футболчилари етиб келмаган.
Қоидалар қаттиқ. Бироқ, бошқа иложимиз йўқ, мавжуд футболчилар билан ўйнашга мажбурмиз.
«Мальорка»даги аҳвол ҳам деярли бизники билан бир хил. "Барселона" ва "Реал" баскетбол жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмайдиган бўлди.
Эртага ўйнашдан маъно йўқ. Вазият жуда ёмон, лекин биз барибир уч очко олиш учун майдонга тушамиз», – деди Хави.